АсосийДУНË

Америкада фуқаролардан бири Байден билан учрашиш учун Капитолий атрофига бомба ўрнатди(фото ва видео)

Вашингтон полицияси Конгресс кутубхонаси атрофидаги бир неча бинолардан одамларни эвакуаци...

'Америкада фуқаролардан бири Байден билан учрашиш учун Капитолий атрофига бомба ўрнатди(фото ва видео)'ning rasmi

Вашингтон полицияси Конгресс кутубхонаси атрофидаги бир неча бинолардан одамларни эвакуация қилди. У ерга юк машинаси келиб тўхтади ва ҳайдовчи бомба борлигини айтди. Полиция унинг қўлида детонаторга ўхшаш қурилмани пайқади. Улар ҳайдовчи билан музокара олиб бормоқда. CBS мухбири хабар беришича, у Facebook'да жонли эфирда Байден билан гаплашишни талаб қилмоқда. 

UPD - гумонланувчининг шахси аниқланди, лекин унинг мақсади ҳозирча номаълум.

Нью -Йорк марказидаги Таймс-Сквер майдонидан одамлар эвакуация қилинди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Капитолий ҳудудида "миналанган" машина ҳайдовчисининг суратларини эълон қилишди. Очилган тасвирларда 40-50 ёшли оқ танли одам қора пикапда ўтиргани ва мобил телефони борлиги тасвирланган. Тахминларга кўра, унинг исми Рей Росбери.

Конгресс кутубхонаси ташқарисида машинада ўтирган эркакнинг сўзларига кўра, у яна шаҳарнинг турли жойларига 4 та портловчи мослама жойлаштирган. Уларнинг портлаши ўзининг ўлимига боғлиқ.  

Эркак ҳеч кимни ўлдирмоқчи эмас, шунчаки Байден билан Қўшма штатлар келажаги ҳақида суҳбатлашмоқчи. 

Фойдаланувчиларга кўра, айнан мана шу одам Конгресс кутубхонаси яқинида бомба билан таҳдид қилган. У ўз  Facebook саҳифасида жонли трансляция қилиб, бомбани портлатиш билан қўрқитди ва шаҳарнинг бошқа жойларига ўрнатилган портловчи қурилмалар ҳақида хабар берди. Aйни пайтда унинг саҳифаси блокланган.

Полиция Нью -Йоркдаги Таймс -сквердаги шубҳали объектни текширганини маълум қилди, ҳеч қандай хавф йўқлиги ва Кордон олиб ташлангани айтилмоқда.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар