Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар учун 2-босқич имтиҳонлари 21-22 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади ва 2 сменада ўтказилади.
Тест синовлари қуйидаги вақтларда бўлиб ўтади:
- 5-6-синфлар учун – 21 август 07:00 да;
- 9-10-синфлар учун – 21 август 19:00 да;
- 7-8-синфлар учун – 22 август 07:00 да.
Фақатгина Фарғона вилоятининг Сўх туманида бўлиб ўтадиган тест синовлари барча синфлар учун 22 август куни соат 07:00 да ўтказилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномасини ariza.piima.uz сайти орқали шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин.
Улардан тест синовига белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин келишлари талаб этилмоқда.
Тест синови бўлиб ўтадиган стадион ва хиёбонлар рўйхати ва уларнинг геолокациялари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.