АсосийSiyosat

Аукционларга чекка ҳудудлардаги ерлар қўйилган. Энди эса...

'Аукционларга чекка ҳудудлардаги ерлар қўйилган. Энди эса...'ning rasmi

Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида навбатдаги мавзу ер ажратиш масаласи бўлди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қишлоқ ерлари фақат очиқ танлов асосида ижарага берилади. Бу танловд́а барча – деҳқон ҳам, фермер ҳам, агрофирма ва кластерлар ҳам, тенг шартларда иштирок этадилар. Ноқишлоқ ер майдонлари эса фақат аукцион орқали сотилади. Аксарият ҳолларда аукционга қўйилган ер майдонларининг тадбиркорга маъқул жойлардан эмас, балки олис, чекка ҳудуд́даги, инфратузилмаси бўлмаган жойлардан берилган. Яхши майдонлар эса, ҳар хил йўллар билан ҳокимлар қарори асосида, тўғридан-тўғри бериб келинган. Бундан буён, ер майдонлари фақат ва фақат очиқ-ошкора аукцион орқали хусусий мулк сифатида сотилади ёки ижарага берилади.  

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев кўпчилик тадбиркорларни ўз корхонаси жойлашган ер майдонининг тақдири эртага нима бўлади, деган саволлар қийнаётгани ҳам бор гап эканлигига тўхталиб ўтди.

“Ушбу корхоналарнинг ҳозирда эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида эгаллаб турган ер майдонлари, уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади. Яъни, бу ерни бошқа одам сотиб ололмайди, уни хусусийлаштиришга фақат ер эгасининг ўзи ҳақли бўлади. Бунда ернинг турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерлар имтиёзли шартлар асосида ушбу корхоналарга хусусийлаштириб берилади. Бундан кейин тадбиркорлар ердан юқори ликвидли актив ва гаров объекти сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўладилар”, - деди президент.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар