АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда “Шарпа” фильми суратга олинмоқда (фото)

“Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий ло...

'Ўзбекистонда “Шарпа” фильми суратга олинмоқда (фото)'ning rasmi

“Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Шарпа” (“Призрак”) қисқа метражли фильмининг съёмка жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, кинокартина мистик драма жанрида бўлиб, унда ёш оиланинг бир кунлик ҳаётида рўй берадиган фожиавий тақдири кўрсатилади. 

Режиссёр Муҳаммад Исмаилов, сценарий муаллифи Достонбек Раҳматуллаев, оператор Музаффар Кенжабоев, рассом Исобек Эгамбердиев, гримёр Гўзал Воҳидова, бадиий раҳбар Бақо Содиқов, монтаж Мансур Жўраев, супервайзер Абдурауфжон Жўраев, картина директори Илҳом Абсаломов.

Бошқа янгиликлар