6 соатдан ошиқ давом этган очиқ мулоқот ўз ниҳоясига етди. Тадбир сўнггида Шавкат Мирзиёев барча тадбиркорларга миннатдорлик билдирди.
“Сизларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида кўриб турганимдан жуда хурсандман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга, ота-оналарингизга, бобо-бувиларингизга, устозларингизга тўғри тарбия берганликлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, - деди Президент.






