Франциялик 33 ёшли ҳужумчи Карим Бензема «Реал» билан амалдаги шартномасини узайтирди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар келишувни 2023 йилга қадар узайтирган. Аввалги шартнома 2022 йилнинг июнь ойига қадар имзоланганди.
Маълумот учун, Бензема 2009 йилда «Лион»дан «Реал» сафига келиб қўшилганди. Ўтган вақт давомида Карим 3 карра Ла Лига чемпиони ва 4 карра Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.






