АсосийSport

Сенат раиси XVI ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчилари билан учрашди(фото)

'Сенат раиси XVI ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчилари билан учрашди(фото)'ning rasmi

Бугун, 20 август куни Токиода бўладиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон делегациясини кузатишга бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Бош вазир Абдулла Арипов, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Сенат Раиси ўз нутқида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизга улкан зафарлар тилаб, уларни юксак натижалар билан юзи ёруғ бўлиб қайтишини, халқимиз ва давлатимиз раҳбари мамлакатимиз паралимпиячилари нималарга қодир эканликларига ишонишини, уларни доим қўллаб қувватлашини билдирди.  

Маълумот ўрнида қайд жоизки, Ўзбекистон жорий йилги Паралимпия ўйинларида рекорд даражада, яъни 8 спорт турида, 48 спортчи билан 55 та йўлланмага эга бўлди.

XVI ёзги Паралимпия ўйинлари 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.

 

 

    Бошқа янгиликлар