20 август куни 412 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 20393 нафарга етди. Кеча уларнинг 408 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12929 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 138 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.






