Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда 83,5 млн. бош паррандалар мавжуд. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 104,9 %.
2021 йил январь-июнь ҳолатига жами паррандаларнинг 11,4 % фермер хўжаликлари, 60,6 % деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ва 28,0 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида паррандалар бош сони:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 4,7 млн. бош
🔸Андижон – 8,2 млн. бош
🔸Бухоро – 5,3 млн. бош
🔸Жиззах – 3,2 млн. бош
🔸Қашқадарё – 5,8 млн. бош
🔸Навоий – 3,1 млн. бош
🔸Наманган – 5,3 млн. бош
🔸Самарқанд – 10,6 млн. бош
🔸Сурхондарё – 4,6 млн. бош
🔸Сирдарё – 2,1 млн. бош
🔸Тошкент – 15,6 млн. бош
🔸Фарғона – 8,8 млн. бош
🔸Хоразм – 6,2 млн. бош






