АсосийЖАМИЯТ

Сенат аъзоси юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этди

Бугун, 22 август куни эрталаб Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қ...

'Сенат аъзоси юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этди'ning rasmi

Бугун, 22 август куни эрталаб Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди ҳожи Холдоров сурункали юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этди. 

Маълумот учун: Топиболди Холдоров 1942 йил 1 февралда Фарғона туманида туғилган, вилоятда матлубот ва савдо соҳаларида турли вазифаларда меҳнат қилган. 2000 йилдан 2009 йилга қадар Нуроний» жамғармаси Фарғона тумани бўлинмаси, 2009-2020 йилларда «Нуроний» жамғармаси Фарғона вилоят бўлими раиси бўлган.

60 йиллик самарали меҳнат фаолияти даврида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фаол иштирок этиб келган. 2016 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

    Бошқа янгиликлар