Бу ҳақда синоптикларимиз хабар бермоқда. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат 33-38° атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз куни ҳаво 35-37° гача исийди.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.






