Аввалроқ, Чилонзор туманида имконияти чекланган йигит ва қиз ўртасидаги жанжал юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан 1994 йилда туғилган Ўткиржон Холматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди, Ў.Холматов терговдан қочиб яширинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ имконияти чекланган йигитлар ўртасидаги жанжал акс этган видео ҳам тарқалди. Мазкур фуқароларнинг шахси аниқланган, улар билан юқорида қайд этилган жиноят иши доирасида тергов-тезкор ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар! Агарда сиз суратдаги Ўткиржон Холматовни қаердалигини билсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-281-92-54, 71-281-94-37, 97-449-02-11, 98-337-72-22 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади",–дейилади шаҳар ИИБ хабарида.