АсосийJamiyat

1 сентябрдан хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижага эришган мактаблар 500 млн. сўм билан мукофотланади

'1 сентябрдан хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижага эришган мактаблар 500 млн. сўм билан мукофотланади'ning rasmi

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан туманлар (шаҳарлар)да умумий ўрта таълим муассасалари негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилади. 

Шу билан бирга, 1 сентябрдан хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.  

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

  •  биринчи босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
  •  иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
  •  учинчи босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади. 


Қишлоқларда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилади. 

Бошқа янгиликлар