Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.
Ҳафта давомида эса Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш, олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.
Шунингдек, янги хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими ҳам режага киритилган.
Сардорбек Раҳмонқулов






