Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 121 087 янги ҳолати аниқланган, 2 790 нафар бемор вафот этган.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, касалликни 211 миллион 921 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 433 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
- АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 37,711 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган,
- иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,449 миллиондан ортиқ),
- учинчи ўринда Бразилия (20,570 миллиондан ортиқ),
- тўртинчи ўринда Франция (6,700 миллиондан ортиқ),
- бешинчи ўринда эса Россия (6,672 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 31 783, Ҳиндистонда 25 072, Бразилияда 28 388, Россияда 21 564, Францияда эса 22 636 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.