Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар давлат вазири Одил ал-Жубайр билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Минтақадаги вазият, жумладан, Афғонистондаги воқеалар ривожи, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари масалалари юзасидан фикр алмашилди.






