АсосийMadaniyat

Франция медиа компанияси Ўзбекистон туризми ҳақида фильм суратга олди

'Франция медиа компанияси Ўзбекистон туризми ҳақида фильм суратга олди'ning rasmi

Франциянинг  «France 5»  телеканалининг оммабоп «Des trains pas somme les autres» («Trains like no others»)  кўрсатувининг навбатдаги сони Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА .

Жорий йилнинг 23 апрелидан 8 май санасига қадар «STEP by STEP Productions» вакиллари мамлакатимиз бўйлаб ижодий сафарда бўлди.

Сафар давомида франциялик телеижодкорлар Тошкент, Марғилон, Нукус, Бухоро Самарқанд шаҳарларида ҳамда Мўйноқ, Бўстонлиқ туманлари ҳудудларида тасвирга олиш ишларини амалга оширди. Фильм «Trains like no others: Uzbekistan» номи остида намойиш этилди.

Фильмда таниқли телебошловчи Филипп Гооглен Ўзбекистон темир йўллари бўйлаб саёҳат қилган. Томошабинларга мамлакатимизнинг маданияти ва тарихи,  қадимий обидалари ҳақида ҳикоя қилади. Маҳаллий аҳолининг яшаш тарзи, менталитети, анъаналари ва урф-одатлари билан таништиради. Ушбу муваффақиятли лойиҳа Европа мамлакатларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада танитишга ҳамда Европадан келаётган сайёҳлар оқимининг янада кўпайишига хизмат қилади.

Яқинда  Франциянинг «France 5»  телеканалида эфирга узатилган 52 дақиқалик фильм томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бир вақтнинг ўзида ушбу лойиҳани 1,5 миллиондан ортиқ томошабин кузатди.  Фильм 4 йил ичида қайта эфирга узатилади. Натижада  томошабинлар қамрови 3-4 миллионга ортиши  кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар