Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган наркотик моддаларнинг 1 тонна 350 кг.га яқини ёқиб, йўқ қилинди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатаётган асосий омил - қўшни Афғонистоннинг ҳанузгача гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда етишитирилиши, дунёнинг турли минтақаларига Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилинишидир. Таҳлилларга кўра, бу ерда ўтган йилда 224 минг гектар майдонларда 6,3 минг тонна опий етиштирилган.
Ўзбекистонда 2020 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6032 та жиноят фош этилган. Натижада, 1 тонна 542,6 кг. наркотик моддалар мусодара қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 28,5 фоизга кўпайган.
Таъкидланишича, 2020 йилда 28,4 кг. героин, 124,1 кг. опий, 127,3 кг. гашиш мойи, 323,9 кг. кўкнор, 692,8 кг. марихуана, 223,9 кг. гашиш ва бошқа наркотик моддалар ушлаб қолинган.
Давлат божхона қўмитасининг хабар беришича, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳамкорликда аниқланган:
301 та ҳолатда 164,6 кг наркотик моддалар;
20 та ҳолатда 2379 дона псизотроп таблеткалар;
13 та ҳолатда 17,2 кг. кучли таъсир қилувчи моддалар ушлаб қолинди.