АсосийJamiyat

Бу йил Ўзбекистонда “103” хизмати кўчма бригадалари сони 2 минг 681 тага етган

'Бу йил Ўзбекистонда “103” хизмати кўчма бригадалари сони 2 минг 681 тага етган'ning rasmi

 2021 йилнинг айни даврига келиб, “103” хизмати кўчма бригадалари сони 2 минг 681 тага етди. Ваҳоланки, бу рақам ўтган 2020 йилнинг худди шу даврида 2 минг 576 тани ташкил қилган эди. Бу ҳақда ССВ маълум қилди .

Хабарга кўра,  2019 йилда “103” хизматига дори-дармон учун 26 миллиард 580 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 75 миллиард 387 миллион сўмдан зиёдни ташкил этди.

Шу билан бирга 2021 йилнинг олти ойи давомида  эса “тез ёрдам” тизимига дори-дармон харажатлари учун 29 миллиард 14 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. 

Эслатиб ўтамиз,  бугунга келиб, “103” хизматининг битта чақириғига сарфланган дори-дармон учун минимал харажатлар ўртача 5118 сўмни ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар