1

Вакциналар инсон ДНКсига таъсир қилиши ростми? Шифокор жавоб берди

САЛОМАТЛИК 24.08.2021, 16:44
Теглар: ДНК
Вакциналар инсон ДНКсига таъсир қилиши ростми? Шифокор жавоб берди

Вакциналар ДНКга таъсир қиладими? Эмлаш инсон геномига таъсир кўрсата оладими? Коронавирусга қарши вакцинанинг ножўя таъсири қандай аниқланади?    

Вакцинанинг ножўя таъсири 10 йилдан кейин ёки ундан кўп вақт ўтгач пайдо бўлиши мумкинми?  

Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев шу ва бошқа саволларга жавоб берди.

— Вакциналарнинг геномга таъсири 20 йилдан ошиқ ўрганилмоқда. Бугунги кундаги маълумотларга кўра, вакциналар геномга ўрнашмайди. Рекомбинант, м-РНК ва аденовирус вакциналари ДНКга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Вакцина дизайнини ишлаб чиқиш бўйича маълум талаблар мавжуд. Вакцинанинг ҳеч қандай элементи конструкциянинг ёки векторнинг инсон геномига интеграция қилишига ёрдам бермаслиги керак.

Олимлар препаратларни аввал ҳужайраларда, кейин ҳайвонларда синаб кўришади. Ҳар бир босқичда препарат бўлаклари геномга интеграциялашмаётгани текширилади. Доимий мониторинг ўтказилади. Тадқиқотлар мақолаларида биз инсон геномида эмлаш қолдиқлари ёки бўлаклари йўқлигини кўрамиз. Вакциналар шундай тузилганки, улар ҳужайрага киргандан сўнг керакли маҳсулотга айланади, сўнгра иммунитет тизими томонидан ҳужайра билан бирга йўқ қилинади ва танадан чиқарилади.

"Аниқ бўлмаган маълумотларга асосланиб хулоса чиқариш мумкин эмас. Бу худди эмланганлар аварияларда вафот этади дейиш билан баробар. Тўлақонли тадқиқот олиб бориш зарур. Агар бир неча ўнлаб ёки юзлаб миллион одамлардан мингтаси қандайдир патологияга дучор бўлган бўлса, худди шу оқибатлардан эмланмаган қанча одам ҳалок бўлганига ҳам эътибор қаратинг", — дейди у.

Шарҳлар

ДНК экспертизасини ўтказиш нархларини биласизми?

06.03.2020, 12:57

Бироз аввал суд-экспертиза мутасаддиларининг матбуот анжуманидан эндиликда нодавлат суд-экспертиза марказлари ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Тадбирда иштирок этган Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази...
Болаларнинг қобилиятларини аниқлаш учун ДНК тестидан ўтиш оммалашмоқда

25.11.2019, 12:38

Хитойда ота-оналар томонидан болаларнинг ДНК сини оммавий равишда таҳлил қилмоқдалар. Бу амалиёт боланинг нима қобилиятларга эга бўлишини ва қайси фаолият турига кўпроқ мойил бўлишини тахмин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1