Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Бўри Файзиев ЙТҲга учраган. Бу ҳақда nasafnews.uz маълум қилди.
Қашқадарё вилоят ИИБ тафсилотларига кўра, воқеа 2021 йил 22 август куни соат 22.00 ларда Қамаши тумани Каттаараб қишлоғи ҳудудидан ўтган Лангар-Майданак йўлининг 4 кмда содир бўлган.
Яккабоғ тумани Галамулла қишлоғида яшовчи, Яккабоғ туман ҳокимлигида ҳайдовчи вазифасида ишловчи А.Р ўзининг бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашинани бошқариб келиб, «Лангар» сув омборининг бетон тўсиғига урилган.
Натижада автомашинада бўлган Яккабоғ туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Б.Ф ва яна икки йўловчилар турли тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






