Сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Бунда, тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда (бинонинг кириш қисми ва бошқалар) икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.






