Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида ҳам сузувчиларимизнинг иштироки кутиб турибди. 26 август санасида 4 нафар вакилимизнинг стартга чиқиши белгилаб қўйилган.
Бугун бронза медалига сазовор бўлган Ислом Aсланов эндиликда чалқанча усулда сузиш дастурида яна бир медал учун кураш олиб боради. Шунингдек, С13 тоифасидаги Музаффар Турсунхўжаев, Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова каби вакилларимиз ҳам ушбу кун дастурида стартга чиқишади.






