Мустақиллик муносабати билан бир гуруҳ фахрий журналистлар ҳам тақдирланишди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан мухбиримиз хабар берди.
Унга кўра , Бабаев Борис Рахимович;
Жаббаров Шухрат;
Обидов Муҳаммад Далимович;
Раззаков Жаббар;
Тошев Фармон Исхакович;
Каратаев Турсункул Абдурахимович ва бошқа бир қанча фахрий журналистлар самарали меҳнат фаолиятлари учун мукофотландилар.
Шароф Убайдуллаев Ижодий уюшма раиси Олимжон Ўсаров билан унвонларни фахрий эгаларига топшираркан, қуйидаги сўзларни тилга олди.
"Электрон оммавий ахборот воситалари юксак ривожланган бир вақтда босма ОАВ келажаги қандай бўлади, деб қайғурамиз. Аммо рақобатдан қўрқмаслик лозим. Матбуотни қўллаб-қувватламаса, маблағ билан таъминламаса, матбуот нафас ололмайдиган ҳолатга тушади.
Матбуотни қарам бўлишдан сақлаш керак. Биз ўзимизни - ўзимиз боқишимиз керак. Қарам матбуот ҳеч қачон халлқа фойда келтирмайди ва ривожланмайди ҳам", - деди у журналистларга қарата.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Даракчи" мухбири "Келажак бунёдкори" ордени билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик.






