Токиода XVI ёзги Паралимпия ўйинлари давом етмоқда. Бугунги дастурни ҳам парасузувчиларимиз бошлаб беришди. Эрталабки дастурда 4 нафар пара сузувчимиз С13 классда 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича саралаш баҳсларида иштирок етишди. Бу ҳақда туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, эркаклар ўртасида Ислам Aсланов ҳамда Музаффар Турсунхўжаев, аёллар ўртасида эса Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзоҳидова стартга чиқди.
Aфсуски, йигитларимизга бироз омад етишмади ва улар саралашда 5- ва 6-ўринларни эгаллаб, финал босқичига ўта олишмади. Бироқ, аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида қатнашган спортчиларимиз – Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзоҳидова финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Нигорахон финишга 2-бўлиб етиб келган бўлса, Шоҳсанамхон 5-ўринни эгаллади. Aёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 15:12да бошланади.






