1975 йилда Чуст тумани, Олмос қишлоғида туғилган эркак, 2021 йил 15 апрель санасида ўзига ёнма ён қўшни бўлиб яшаб келаётган кекса отасини қаттиқ мастлик таъсирида моддий манфаат сабаб, уриб ўлдиради.
Шунингдек отаси билан шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган аёлни ҳам ўлимига сабабчи бўлган. Фарзанд спиртли ичимлик таъсирида ҳеч қандай қаттиқ жисм ва совуқ қуролларсиз ҳар икки мархумни шавқатсизларча дўппослаб ўлимига сабабчи бўлган.
Мухбиримиз Умида Қўшоқованинг хабар қилишича, олиб борилган тергов ва суриштирув ишлари якунига етказилиб куни кеча жиноят ишлари буйича Тўрақурғон судида суд раиси Отабек Сиддиқов раислигида кўриб чиқилди.
Унга кўра жиноятчига Ўзбекистон Репсбликаси жиноят кодексиданинг 97 модаси 2 қисми а,в,ж,и бандларида ҳамда 164 модда 3 қисми в,г бандлари билан айбли деб топилиб 21 йил озодликдан махрум этиш жазоси тайинланди.






