АсосийJamiyat

Ўзбекистон 6 ойда 71,4 минг тонна помидор экспорт қилди

'Ўзбекистон 6 ойда 71,4 минг тонна помидор экспорт қилди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида қиймати 51,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 71,4 минг тонна помидор экспорт қилган.  

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 6,6 минг тоннага кам.  

2021 йилнинг январь-июль ойлари давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:

  • Россия – 37,2 минг тонна
  • Қозоғистон – 20,5 минг тонна
  • Қирғиз Р. – 11,7 минг тонна
  • Тожикистон – 1,9 минг тонна
  • Беларусь – 53,6 тонна
  • АҚШ – 20,9 тонна
  • Афғонистон – 12,0 тонна
  • Украина – 9,1 тонна
  • БАА – 8,8 тонна  
  • Германия – 0,5 тонна

Бошқа янгиликлар