АсосийJamiyat

1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни 30 август куни якунланади

'1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни 30 август куни якунланади'ning rasmi

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, 1-синфга онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда ўқувчиларни мактабга қабул қилиш жараёни 29 август куни my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ва ариза юбориш тўхтатилади.

Микроҳудуддан ташқари мактабларга ариза топширган ота-оналар!

Жорий йилнинг 30 август кунига қадар микроҳудуддан ташқари мактабга ариза топширган ота-оналарга 3700 қисқа рақамидан мактабларда мавжуд бўш ўринлар асосида мактабга бориш учун онлайн навбат ҳақидаги SMS-хабарнома юбориладии

Қабул квотасига нисбатан микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари ажратилган бўш ўринлари тўлган мактабларга ариза юборган талабгорларнинг аризалари тизим томонидан автомат тарзда қайтарилишини маълум қиламиз.

 Аризалари қайтарилган ота-оналар бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларга my.maktab.uz платформаси орқали      август куни соат 18:00 га қадар қайта ариза юборишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки  71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

 

🌐 mymaktab_uz

    Бошқа янгиликлар