АсосийJamiyat

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси янги моделга асосланган авиаташувлар бошлаганини эълон қилди

'"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси янги моделга асосланган авиаташувлар бошлаганини эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги №5100-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Uzbekistan Airways» AЖ авиаташувлар борасида гибрид моделга ўтмоқда. Янги моделдаги авиаташувлар «Uzbekistan Express» номи остида авиакомпаниядаги мавжуд линияларда парвозларни амалга оширади. 

"Uzbekistan Express" илк парвозини жорий йилнинг 30 август куни "тўлиқ иқтисодий класс"га (эконом) ўтказилган "Airbus A320" ҳаво кемасида Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар