Бугун Ўзбекистон Экологик партиясининг III – Съездида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Наимович Обломуродов номзоди кўрсатилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек ,номзоднинг сайловолди дастури тасдиқланди.
Обломуродовнинг “Биз келажак учун жавобгармиз” сайловолди дастури бош шиори эълон қилинди.
Маълум бўлишича, мазкур сайловолди дастурда асосий эътибор бир қатор экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг экологик маданиятини ривожлантириш каби масалаларга қаратилган.
Шу билан бирга уларда қуйидагилар:
- Энергия самарадорлигига эришиш;
- “Яшил” тараққиёт тамойилларини жорий этишда самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
- Чиқиндилар ва уларни қайта ишлаш масаласида комплекс ёндашув каби масалалар ўрин олган.