АсосийSiyosat

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги теракт бўйича баёнот берди

'Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги теракт бўйича баёнот берди'ning rasmi

Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик хуружларни қатъиян қоралайди.

Aфғонистондаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришиш, кўп миллатли Aфғонистон халқи манфаатлари йўлида мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида босиқлик ва конструктив ёндошув намоён этишга чорлаймиз.

Ушбу шавқациз ҳужумларда қурбон бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик изҳор этамиз.

Ўзбекистон бундан кейин ҳам афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Aфғонистонда тинчлик-осойишталик ва фаровонликка эришишда кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этади.

Бошқа янгиликлар