АсосийSport

Токио-2020: тўрт нафар пара дзюдочимиз ярим финалда!

'Токио-2020: тўрт нафар пара дзюдочимиз ярим финалда!'ning rasmi

 

Бироз аввал пара дзюдочиларимиз бугунги баҳсларда ўз иштирокини бошлашди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Эътиборлиси, эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Сайидов литвалик Освалдес Бареикисни дастлабки сониялардаёқ иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Довурхон Кароматов ҳам чорак финалда кубалик Геррардо Родригесни дастлабки сониялардаёқ иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва у ҳам ярим финалга йўл олди.

Aёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева чорак финалда россиялик Олга Розднейшевани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратган бўлса, -57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Парвина Самандарова эса чорак финалда япониялик Жунко Хиросени иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди. Шу тариқа қизларимизнинг иккаласи ҳам ярим финалда курашни давом эттирадиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар