АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 8 тага кўпайди

'Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 8 тага кўпайди'ning rasmi

Кеча, 27 август куни юртимизда 829 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.

2021 йил 27 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 154033 (+829) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 33 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 22 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 77 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 19 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 77 нафари Фарғона вилоятида,
  • 36 нафари Хоразм вилоятида,
  • 129 нафари Тошкент вилоятида,
  • 248 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 81 нафар
  • Андижон вилоятида 137 нафар,
  • Жиззах вилоятида 22 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
  • Наманган вилоятида 42 нафар
  • Самарқанд вилоятида 84 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 61 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 30 нафар,
  • Фарғона вилоятида 82 нафар,
  • Хоразм вилоятида 43 нафар,
  • Тошкент вилоятида 112 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 144 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 146550 (+857) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1064 нафарни ташкил қилди.

 

    Бошқа янгиликлар