Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Унда давлатимиз раҳбари Афғонистоннинг Кобул шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида АҚШ ҳарбий хизматчилари қурбон бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилиб, вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.






