27 август куни 334 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22839 нафарга етди. Кеча уларнинг 358 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15368 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.
Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 163 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.






