АсосийJamiyat

Вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ССВ назоратига олинди

'Вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ССВ  назоратига олинди'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.  

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра,  ушбу вазият назоратга олинди. Маълум бўлишича, беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган.  

Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатимизнинг тажрибали инфекционист, реанематолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилган.

"Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берамиз. Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача юртимизда қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган", дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар