Пара-дзюдочимиз Довурхон Кароматов Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямизнинг навбатдаги кумуш медалини тақдим қилди. У финалда озарбайжонлик спортчига қарши курашди.
-81 кг вазн тоифаси финалида Ҳусейн Раҳимлига қарши кураш олиб борган вакилимиз қўшимча вақтда имкониятни бой бериб, Паралимпия ўйинларини кумуш медал билан якунлади. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги медаллари 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.