АсосийMadaniyat

Ўзбекистонда "Foreign Languages" телерадиоканали ташкил этилади

'Ўзбекистонда "Foreign Languages" телерадиоканали ташкил этилади'ning rasmi

Ҳукумат қарорига мувофиқ,  Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги "Oilaviy" телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган "Foreign Languages" хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.  

 У ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Мазкур телерадиоканал болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарларни дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатади.

Бошқа янгиликлар