Пара-дзюдо беллашувларида +100 кг вазн тоифасида бронза медали учун ҳамюртимиз Ширин Шарипов ҳамда озарбайжонлик Илхам Закиев ўртасидаги баҳс бўлиб ўтиши керак эди.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасининг хабар беришича, ҳамюртимиз бундан олдинги босқичда рақибига нисбатан мумкин бўлмаган усулни қўллагани учун мусобақа ҳакамлари томонидан дисквалификация қилинди ва ғалаба Озарбайжон вакилига берилди.