1

“Озод юрт тўлқинлари” XIII медиа-фестивалида ЎзЭОАВМА томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

ЖАМИЯТ 29.08.2021, 16:49
Теглар: ЎзЭОАВМА
“Озод юрт тўлқинлари” XIII медиа-фестивалида ЎзЭОАВМА томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Аввалроқ, нодавлат телерадиоканаллар вакиллари иштирокида “Озод юрт тўлқинлари” XIII медиа-фестивали ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ўтган ушбу фестивалда ЎзЭОАВМАга аъзо элликка яқин нодавлат телерадио компаниялар ходимлари,  ўндан зиёд веб-сайтлар ва блогерлар “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” дастуридан ўрин олган 60 та лойиҳани ёритиш бўйича ўзларининг ижодий ишларини тақдим қилишди, келгуси вазифларни ўзаро муҳокама қилшди.

Ҳақиқатан ҳам фестивалда медиа дастур қабул қилинган апрель ойидан шу кунга қадар 500 га яқин телерепортаж, 10 дан зиёд ҳужжатли фильм, 1450 та радио ахборот, веб-сайтларда 215 та турли хабарлар, салмоқли ўқувчилар сонига эга бўлган блогерларнинг телеграм каналларида 185 тадан зиёд информациялар берилганлиги таъкидланди. 

Бундан ташқари мамлакатимизнинг халқаро миқёсда демократик нуфузини оширишда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг “Evro news”, “ВВС”, “СNN”, “Россия-24”, “Америка овози” сингари хорижий йирик   медиа ресурслар билан ҳамкорлигини эътироф этилди. Ушбу дунё бўйича кенг аудиторияга эга оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда бўлаётган муҳим сиёсий ва ижтимоий воқеларни кенг ёритишмоқда. Мисол учун яқинда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция материаллари юқоридаги хорижлик ҳамкорлар томонидан жаҳоннинг ўнлаб тилларидаэфирга узатилди. 

Шарҳлар

Оила мазусига жиддий ёндошув зарур

27.11.2021, 22:38

2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий...
"Халқаро медиа-холл ташкил этилиши муҳим тадбирларни ёритилиши учун катта замин яратди" – Акмал Саидов

15.10.2021, 10:37

Кеча хабар берганимиздек, “Халқаро медиа-холл” тантанали тарзда очилди.Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов Халқаро медиа-холл доимий фаолият кўрсатадиган...
Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси тузилди

08.10.2021, 17:22

Бугун, 8-октябр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирни Бош...
Якунлар, фактлар, рақамлар,  режалар – Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси ниҳоясига етди

14.09.2021, 19:09

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1