Пара-енгил атлетикачимиз Нурхон Қурбонова делегациямизга навбатдаги медални келтирди. Спортчимиз ядро улоқтириш баҳсида бронза медалига сазовор бўлди.
F54 тоифасида кечган баҳсда Қурбонова 7.77 метр натижа қайд этиб, шахсий кўрсаткичини янгилади. Шу билан бирга ушбу натижа унга бронза медалини ҳам тақдим қилди. Қайд этиш жоиз, Қурбонова мусобақа давомида яна найза улоқтириш бўйича ҳам ўз омадини синаб кўради.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барчани навбатдаги медаль билан муборакбод этади. Шу тариқа ушбу Паралимпиададаги медалларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронзага етди.