2021 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Aфғонистондаги бугунги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Хайко Маас Ўзбекистон томонига Aфғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуациясини ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун яна бир бор миннатдорлик билдирди. Томонлар Aфғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилдилар.
Учрашувда икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.