Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами фаолият юритаётган 20 442 та озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 25,2 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,4 % га ошган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида юқори улушга эга ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 15,7 %
- Тошкент вилояти – 12,9 %
- Самарқанд вилояти – 11,2 %