АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 1,8 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

30 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 311 173  доза COVID-19га қарши вакцина қўлл...

'Ўзбекистонда 1,8 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди'ning rasmi

30 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 311 173  доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 98 975 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 155 558 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 56 640 нафарни ташкил қилди.

️Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 338 693  доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар  9 490 884  нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 3 556 737  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 291 072 нафарни ташкил қилди.  

️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 812 280 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (50 909  доза),  
  • Тошкент вилояти (30 688 доза),
  • Наманган вилояти (26 803  доза),
  • Фарғона вилояти (26 248  доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 1 646 748 доза,  
  • Наманган  вилоятида 1 636 134 доза,  
  • Андижон вилоятида 1 505 856 доза,
  • Самарқанд вилоятида 1 431 894 доза,
  • Қашқадарё вилоятида  1 133 039 доза,
  • Сурхондарё вилоятида  1 112 512 доза,
  •  Тошкент вилоятида   1 071 878 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Бошқа янгиликлар