Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь - июнь ойларида республика бўйича жами 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган.
Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,1 %га ошган.
Республика бўйича тайёрланган пилла хом-ашёсининг умумий ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
юқори улушга эга
- Самарқанд вилояти – 13,0 %
- Андижон вилояти – 12,8 %
- Бухоро вилояти – 10,5 %
- Қашқадарё вилояти – 9,4 %
- Фарғона вилояти – 9,3 %
кам улушга эга
- Қорақалпоғистон Р. – 3,3
- Сирдарё вилояти –2,7 %