Тошкентда поло бўйича "Мустақиллик кубоги 2021" мусобақаси ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилаётган мазкур тадбир 3-5-сентябрь кунлари “Пахтакор” стадионининг захира майдонида бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Туризм ва спорто вазирлиги. Маълум бўлишича, тадбир доирасида бундан ташқари Қорабайир зотининг биринчи миллий фестивали ҳам ўтказилади.
Куни кеча Тошкент Халқаро Вестминстер университетида мазкур мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжуманида “Мустақиллик кубоги-2021” турнирига қуръа ташланган. Унда 8та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борадиган бўлган. Булар:
1. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ поло клуби (Қашқадарё),
2. “Мега спорт” поло клуби,
3. “Жалолиддин” поло клуби,
4. “Миллий гвардия” поло клуби,
5. “Универсал Жампинг” поло клуби,
6. “NEST ONE Қорабайир” миллий бренди” поло клуби,
7. “Чегарачилар” поло клуби,
8. “Бухоро” поло клуби.