АсосийJamiyat

Тошкентда 17 ёшли бола "Ласетти"ни олиб қочиб бошқарувни йўқотди ва ЙТҲ содир этди

'Тошкентда 17 ёшли бола "Ласетти"ни олиб қочиб бошқарувни йўқотди ва ЙТҲ содир этди'ning rasmi

31 август куни соат 05:00 ларда 2004 йилда туғилган С.Қ. Шайхонтоҳур тумани, Зафаробод МФЙ, Г.Узоқов кўчасида тўхтаб турган, фуқаро Н.А.га тегишли бўлган "Ласетти" русумли автомобиль эшигини очиб, ўт олдиргичда қолдирилган калит орқали транспорт воситасини олиб қочган.

Йўлда автомобиль давлат рақам белгисини ечиб ҳаракатланган ва шу куни соат 16:30 ларда Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчасида ЙТҲ содир этиб воқеа жойида ушланган.

ЙТҲ "Ласетти", "Нексия", "Спарк" ҳамда "Матиз" русумли автомобиллар иштирокида содир бўлиб, тўқнашув натижасида 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Транспорт воситасини олиб қочиш бўйича Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Респуликаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар