Истанбулдаги икки йирик кўприк Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 1 сентябрь куни Фатиҳ Султан Меҳмет ҳамда 15 теммуз кўприклари Ватанимиз байроғининг яшил, кўк, қизил ва оқ рангларига безалади.
Мазкур визуал шоуни соат 20:00дан эрталабга қадар кўриш мумкин бўлади.






