«ПСЖ» ҳужумчиси Киллиан Мбаппе ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Реал»га кўчиб ўта олмади. Парижликлар унга 3 йиллик янги шартнома таклиф қилмоқда.
Янги таклифга кўра, француз футболчиси Париж клубида 45 млн евро йиллик маош олиши айтилмоқда. Бироқ 22 ёшли футболчи ушбу шартномани рад этди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу Неймар ва Месси оладиган маошдан ҳам каттароқ ҳисобланади.
Маълумот учун, парижликлар бунгача Мбаппега 2 маротаба шартномани узайтириш таклифини беришган ва рад жавобини олишганди.