АсосийSiyosat

Президентнинг эртанги кун тартиби маълум қилинди

'Президентнинг эртанги кун тартиби маълум қилинди'ning rasmi

Эртага, 2 сентябрь куни, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби маълум қилди.

Шунингдек, давлат раҳбари Тошкент шаҳрида ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этади.

Тадбир доирасида Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассир билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар